"Барселона" жамоаси ҳужумчи Педро Родригес ёзги трансферлар вақтида ёки кейинги йилнинг бошида жамоани тарк этиши мумкинлиги хабар қилинмоқда.

Хабарда айтилишича, футболчи бироз олдинроқ жамоа билан янги шартнома имзолаганига қарамасдан, ўзининг бу жамоада тутган ўрнидан қониқмаяпти.

27 ёшли футболчи янги мавсумда ўзини кўрсатиш учун аввалгидан ҳам камроқ имконият бўлишидан хавотирланаётганини билдирган.

Қайд этиш жоизки, "Барселона"нинг ҳужум чизиғида у Месси, Неймар ва Суарес каби футболчилар билан рақобатда бўлишига тўғри келмоқда.

Маълумот учун, Педро бироз олдинроқ, жамоа билан шартномасини 2019 йилгача узайтирган, жамоа бу футболчи билан шартноманинг бир томонлама бузилиши учун 150 млн евролик нарх белгилаб қўйганди.

Ушбу ҳужумчига даъвогар жамоалар орасида "Арсенал", "Ливерпуль", "ПСЖ" ва "Челси" жамоалари номи санаб ўтилган.