Чеченистон президенти Рамзон Қодиров Грознийда Континентал хоккей лигасида иштирок эта оладиган хоккей клуби ташкил этиш режалаштирилаётганини маълум қилди.

“КХЛда иштирок этиш борасида айтадиган бўлсак, бундай мақсадимиз бор, унинг амалга ошиши, унга эришиш кўп омилларга боғлиқ. Бироқ мен келажакда бизда ажойиб жамоа бўлишига шубҳам йўқ! Албатта, биз бунга интиламиз.

Яхши жамоани тайёрлаш ва уни таъминлаш учун маблағлар, кўп вақт керак. Ишончим комилки, жамоага хомийлик қиладиганлар Россияда ва хорижда топилади. Бироқ биринчи навбатда асосий эътиборни биз ёш хоккейчиларни тарбиялаш, жамоада уни олдинга интилтирувчи куч бўла оладиган дунё хоккейининг ёрқин юлдузларининг бўлишига қаратамиз.

Албатта, асосий мақсад – минглаб ёшларга музусти спорт турлари билан шуғулланишга, конькида учишга имконият яратиб беришдан иборат”, деб айтди Қодиров.