Саудия Арабистони қироллик хонадони шаҳзодаларидан бири ал-Волид ибн Талал The Financial Times нашрига берган интервьюсида Твиттернинг янги бош директори Жек Дорсидан норозилигини маълум қилган.

"Жекнинг бошқа компанияси бор. У Square компанияси учун кўп вақтини банд қилади. Умид қиламанки, у янги лавозимида узоқ вақт қолмайди. Компаниянинг янги директори сармояларни жалб қилиш, техник жиҳатларни ривожлантириш ҳамда маркетинг соҳасида ўз услубини яратадиган одам бўлиши керак", дейди шаҳзода.

Маълумот учун, ал-Волид 2011 йилда 300 млн доллар эвазига Твиттернинг 3 фоизлик акциясини сотиб олган, ҳозиргача ўз улушини 5 фоизгача оширган.

Бироз олдинроқ, Твиттер бош директори Дик Костоло ўз лавозимидан истеъфога чиққан ҳамда унинг ўрнига Жек Дорси вақтинчалик раҳбар бўлганди.