"Милан" расмий сайтида Синиша Михайлович жамоа бош мураббийи лавозимига тайинлангани ҳақида хабар берилди.

Ушбу 46 ёшли мутахассис билан 2 йиллик шартнома имзоланган.

Қайд этиш жоиз, 16 июнь куни Филиппо Инзаги "россонерилар" бошқарувидан кетгани ҳақида расман маълум қилинганидан кейин, Михайлович уни алмаштирди.

Инзагининг жамоа билан шартномаси 2016 йилнинг ёзигача тузилганди. Аммо у биринчи мавсумида "Милан" билан "А" серияда 10-ўринни эгаллади ва жамоани еврокубокларга олиб чиқа олмади.

Ўз навбатида, Синиша Михайлович якунланган мавсумда "Сампдория" билан турнирни еттинчи ўринда якунлади.