Польшанинг Вроцлав шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик ёш спортчилар учта кумуш ва битта бронза медални қўлга киритди. 

Вазни 63 килограммгача бўлган атлетлар ўртасидаги баҳсларда қатнашган умидли спортчи, II ўсмирлар Олимпиадаси бронза медаль совриндори Адҳам Эргашев учта кумуш медални қўлга киритганди. 

Унинг муваффақиятли иштирокини яна бир ўзбекистонлик ёш атлет Даврон Кенжаев (105 кг) муносиб давом эттирди. У штангани даст кўтаришда 173 килограмм оғирликни ўзига бўйсиндириб, шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди. У штангани силтаб кўтаришда 195 килограмм, иккикураш якунига кўра, 368 килограмм натижа қайд этди.