Apple компаниясининг “ақлли” соатлари – Apple Watch 17 июндан бошлаб Apple Store дўконларига чакана савдога чиқарилди. Бу ҳақда MacRumors портали хабар берди.
Чакана савдо дастлаб Австралиядаги дўконларда амалга оширила бошланади. Шимолий Америка ва Европада жойлашган дўконларда ҳам харидлар бир неча соатдан сўнг бошланиши айтилмоқда.
Шу пайтгача соатларни фақат олдиндан буюртма бериш йўли билан сотиб олиш мумкин эди, негаки маҳсулотга бўлган талабни бирваракайига қондиришнинг имкони йўқ эди.