iBall компанияси турли шароитларда суратга олиш учун турли объективларни ўрнатиш имкониятини берувчи mSLR Cobalt4 смартфонини тақдим қилди.

Смартфон корпусининг орқа томонидаги камера 8 Мп ли матрица ва иккиланган светодиод вспишка билан жиҳозланган. Қурилма фойдаланувчилари тўртта объективдан фойдаланишлари мумкин: 8-карралик зумга эга оптика, тўғриланмаган “балиқ кўзи” дисторсияли ўта кенг бурчакли объектив, макро-объектив ва кўриш майдони 130 градус бурчакни ташкил қиладиган объектив. Смартфоннинг олдида 3,2 Мпли камера ўрнатилган.

Смартфон 1,33 Гц ли тўрт ядроли процессорда ишлайди. Тезкор хотира 1 Гбайтни, флеш-модуль хотираси 8 Гбайтни ташкил қилади (microSD картаси ҳисобига оширилиши мумкин).

Смартфон qHD (960×540 нуқта) кўрсатиш қобилиятига эга 5 дюймли дисплей билан жиҳозланган. Қурилмада Wi-Fi 802.11b/g/n ва Bluetooth 4.0 симсиз алоқа модуллари, GPS йўлдошли навигация тизими қабул қилгичи, акселерометр, яқинлашиш ва ёруғланганлик датчиклари ўрнатилган. Смартфон 2000 мА•соат ҳажмга эга аккумулятор батареясидан қувватланади.

Смартфонда Android v4.4 (KitKat) операцион тизими ўрнатилган. Смартфонга GSM ва WCDMA тармоқларида ишлаш учун иккита SIM-карта ўрнатиш мумкин.

Смартфонни 120 евро атрофида сотиб олиш мумкин.