"Челси" жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо "Стемфорд Бриж" ўйингоҳида реконструкция ишлари олиб борилиши режасини қўллаб-қувватлайди.

"Ўйлашимча, бу ўзгариш жамоани янги босқичга олиб чиқади. "Челси" кейинги 10 йил ичида 4 марта АПЛ чемпионлигига эришди. Биз энди катта жамоамиз.
"Стемфорд Бриж" ҳамиша тўлиб туради. Ўйингоҳнинг томошабин сиғимини кенгайтириш вақти келди. Мен бу борада жаноб Абрамович ҳамда раҳбариятнинг қарорига қўшиламан.
Фикримча, футболда энг муҳим нарсалардан бири мухлислар учун шароит яратиш. Ўйинларимизни янада кўпроқ томошабин кузатиб бориши керак", деб фикр билдиради португалиялик мутахассис.

Бироз олдинроқ, Абарамович кейинги икки йил давомида ўйингоҳни реконструкция қилиш орқали, томошабин сиғимини 60 мингга етказишни режалаштираётгани хабар қилинганди.