"Бавария" яримҳимоячиси Франк Рибери жамоанинг ишдан бўшатилган шифокори Ханс-Вильхельм Мюллер-Вольфарт ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

Ушбу 72 ёшли шифокор шу йилнинг апрель ойида жамоа футболчиларининг жисмоний тайёргарлиги жойида эмаслиги туфайли кўп жароҳат олаётганида айбдор сифатида ишдан бўшатилганди.

Рибери ундан маслаҳат олишда давом этаётганини маълум қилди.

"Мен Мюллер-Вольфартга тўлиқ ишонаман. Мен ундан маҳоратлироқ шифокорни кўрмаганман.
У жароҳатларимдан соғайишим учун барча ишни қилди. Баъзида тиббиёт ҳам ожиз қоладиган вазиятлар бўлиб туради. Уни бунда айбламаслик керак", дейди Рибери.