"Галатасарой" жамоаси бош мураббийи Ҳамза Ҳамзаўглу "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Робин ван Персининг трансфер қилиниши имкониятлари борасида фикр билдирди.

"Биз ўз таркибимизни кучайтирадиган ҳужумчи билан шартнома имзоламоқчимиз ва мухлисларимизни хурсанд қилмоқчимиз. Ҳеч бир мураббий ўз таркибида ван Перси савиясидаги ҳужумчи бўлишидан бош тортмайди. Лекин биз унинг трансфери учун ҳаддан ташқари пул сарфлай олмаймиз ҳам. Ҳозирча у билан келишувга эришишимиздан умид қиляпман", дейди мураббий.

Голландиялик ушбу 32 ёшли футболчининг "МЮ" билан амалдаги шартномаси 2016 йилнинг ёзига қадар тузилган.