Миллий баскетбол уюшмасининг "Голден Стейт Варриорс" ва "Кливленд кавалерс" баскетбол жамоалари ўртасидаги финал серияси ўз ниҳоясига етди. “Жангчилар” ўз рақиблари “кавалерларга” икки ўйинни бой бериб, 4 та ўйинда ғалаба қозонган ҳолда, 1975 йилдан бери илк бор бу унвонни қўлга қиритишга муваффақ бўлишди.

Охирги ўйинда 97:105 ҳисобида “Голден Стейт” баскетболчиларининг қўли баланд келиб, сериядаги умумий ҳисоб “жангчилар” фойдасига 4:2 ҳисоби билан якунланди. Ўйиннинг энг самарали ўйинчиси 32 очко йиққан “Кливленд” баскетболчиси Леброн Жеймс бўлди.