Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар Америка Кубоги-2015 турниридаги кейинги икки ўйинни ўтказиб юборади.
 
Бразилияликларнинг 23 ёшли сардори Колумбияга қарши кечган учрашувнинг охирида рақиб ҳужумчиси Карлос Бакка билан тортишув туфайли қизил карточкага лойиқ кўрилганди. Бу вазиятда Неймар ҳакам ўйин якунлангани ҳақида ҳуштак чалгач, тўпни рақиб ҳимоячиси Пабло Армерога қарата қасддан тепган ва уни ҳимоя қилиш мақсадида етиб келган Бакка билан даҳанаки жангга киришган. Аввалига унга нисбатан 1 ўйиндан иборат дисквалификация тайинланганди.
 
Эндиликда, Неймар Бразилия терма жамоасининг Венесуэлага қарши 3 тур ўйинини ўтказиб юборади. Жамоа кейинги босқичга чиқадиган бўлса, ўша ўйинда ҳам Неймарсиз ҳаракат қилади.