"Манчестер Сити" жамоаси ўз таркибидаги инглиз футболчилар улушини мустаҳкамлаш мақсадида бироз олдин жамони тарк этган Жеймс Милнер ўрнига "Арсенал" футболчиси Жек Уилшерни олиб келмоқчи.

Ўз навбатида лондонликлар бош мураббийи Арсен Венгер ҳам тез-тез жароҳат оладиган бу футболчини етарли миқдордаги маблағ эвазига қўйиб юборишга қарши эмаслигини билдирган.

Якунланган мавсумда Уилшир "Арсенал" сафида 14та ўйин ўтказди ва уларнинг атиги тўққизтасида асосий таркибда майдонга тушиб, атиги иккита гол урди.

Футболчининг ўзи жамоани тарк этишни истамаслигини такрорламоқда.

Қайд этиш жоизки, "Манчестер Сити" айни вақтда "Ливерпуль" таркибидаги яна бири англиялик ёш футболчи бўлмиш Раҳим Стерлингни сотиб олишга ҳаракат қилмоқда. Агар бу харид амалга ошмаса, жамоа бор эътиборини Уилширга қаратиши мумкин.