Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар Колумбияга қарши ўтказилган ўйинда ўзига қизил карточка кўрсатилган вазиятга муносабатини билдириб ўтди.

"Қоидалар бўйича ўйнаш лозим. Рақиблар менинг оёғимга тинимсиз тепишади ва жазоланмай қолишади. Тўп тасодифан қўлимга тегиб кетганида эса менга карточка кўрсатишади. Ўйинни тўғри бошқара олмайдиган ҳакамлардан жуда чарчадим.

Ўйин охирида тартибсизлик келиб чиқди. Лекин бу жанжални мен бошламадим. Рақиб футболчилари менга ташланишди. Уларнинг кимлигини ҳам кўра олмай қолдим. Якунда эса қизил карточкани менга кўрсатишди.

Ўйинда жамоа яхши ўйнай олмади. Мен эса жуда ёмон ўйнадим", дейди Неймар.