Серхио Агуэро ўз ватандоши ва Аргентина терма жамоасидаги шериги Лионель Мессидан "Манчестер Сити"га ўтишини сўрашни бас қилди.

"Мен Леонинг "Манчестер Сити" билан шартнома тузиши учун қўлимдан келган барча ишни қилдим. Агар уни рози қила олганимда бу ақлбовар қилмас иш бўларди. Аммо Месси "Барселона"га содиқ қолди.

Мен у билан бу ҳақда бир неча марта гаплашдим. Аммо энди бошқа бу ишга қайтмаймиз. Месси "Барселона"дан бошқа жамоага ўтмайди", дейди Агуэро.