Москванинг ЦСКА жамоаси аъзоси Георгий Щенников Германиянинг "Шальке" жамоаси ёзги трансферлар вақтида харид қилишни мўлжаллаган футболчиларнинг қисқартирилган рўйхатига киритилган. Бу ҳақда "Чемпионат.cом" нашри Гильзенкирхендаги ишончли манбасига асосланиб, хабар берган.

Хабарда ёзилишича, немислар жамоаси бу ҳимоячининг ўйинларини бир ярим йилдан буён кузатиб келмоқда ва шу йилнинг ёзидаги трансферлар ойнаси вақтида уни харид қилишни режалаштирган.

24 ёшли Щенниковнинг ЦСКА билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзига қадар имзоланган.

Transfermarkt нашри бу футболчининг трансфер қийматини 6 млн евро қилиб белгилаган.