Махачқалъанинг "Анжи" жамоаси Юрий Сёминни янги бош мураббий сифатида эълон қилди.
 
Жамоанинг твиттердаги расмий аккаунтида ёзилишича, бу мутахассис билан "1+1" кўринишида шартнома имзоланган.
 
Сёмин ўтган мавсумда "Мордовия" жамоасининг мураббийлар штабида ишлади ва жамоа билан чемпионатда саккизнчи ўринни эгаллади.
 
Бу мураббий ўз вақтида Москванинг “Локомотив”, “Динамо”, Киевнинг “Динамо”, Озарбайжоннинг “Габала” ҳамда Россия терма жамоасида ишлаган.