"Челси"нинг чехиялик дарвозабони Питер Чех "Арсенал" жамоаси мураббийидан тўла қаноатлантирувчи таклиф олган. Икки жамоа ўртасида бу футболчининг трансфери борасидаги музокаралар натижаси тез вақт ичида эълон қилиниши кутилмоқда.

Айни вақтдаги хабарларда бу трансфер суммаси 10 млн фунт стерлингни ташкил қилиши айтилмоқда.

Арсен Венгер Чехни "Арсенал"нинг асосий дарвозабонига айлантирмоқчи.

Ўз навбатида, "Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо Чехнинг "Арсенал" таркибини кучайтириши мумкинлигидан норози бўлган. Раҳбарият эса бу масала ҳал қилиб бўлинганини, тез орада трансфер ҳақида расман эълон қилинишини айтган.