Либерия футбол уюшмаси бошлиғи Муса Билити 2015 йилнинг декабрида ўтказилиши кутилаётган ФИФА президентлиги учун сайловда иштирок этиш ниятида эканини эълон қилди. Бу ҳақда "Би-би-си" хабар берган.

"Ҳаммамиз кўриб турибмизки, футбол қийин даврни бошдан кечирмоқда. Бундай даврда эса футболга буюк раҳбар керак.
Африка - ФИФАнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Биз бу масъулиятли ишни зиммамизга олишга тайёрмиз", дейди Билити.

Маълумот учун, билити 2010 йилдан буён Либерия футбол уюшмасини бошқариб келмоқда.