Финляндиянинг машҳур электроника корхонаси Nokia смартфонлар бозорига қайтмоқчи. Бу ҳақда корхона раҳбари Раджив Сури немис журнали Manager Magazin нашрига берган интервьюсида маълум қилган, деб ёзмоқда Reuters ахборот агентлиги.

Манбанинг ёзишича, Nokia ҳозирда янги смартфон яратиш бўйича ҳамкор қидирмоқда. Компания смартфонларни ўзи ишлаб чиқармоқчи эмас. Улар фақатгина моделни тайёрлаш ва уни Nokia номи билан лицензиялаш ишлари билан шуғулланади.

Ҳозирги кунга келиб Microsoft билан келишувига биноан компаниянинг смартфон ишлаб чиқара олмайди. Nokia номидаги смартфонларга бўлган чеклов 2016 йил сўнгига келиб бекор қилинади. Ҳозирда компания Хитойнинг Foxconn компанияси билан ҳамкорликда Android операцион тизимида ишловчи Nokia N1 планшетларини таклиф этмоқда.