Яқин ўтмишнинг юлдуз футболчиси, бразилиялик Роналдо Неймарнинг Америка Кубоги вақтида Колумбияга қарши ўйиндаги ҳаракатини қоралади.

Эслатиб ўтамиз, ўшанда Неймар ҳакамнинг ҳуштагидан кейин рақиб футболчиси Армерога тўпни қасддан қаттиқ тепганди, яна бир футболчи Карлос Бакка билан даҳанаки жангга киришганди. Натижада ҳар иккала футболчи қизил карточка олган.

"Неймарнинг амалга оширган иши умуман мантиққа тўғри келмайди. У эндиликда оғир дамларни бошдан кечиришга мажбур бўлади. Неймар атрофдаги воқеаларга жуда тажоввузкор муносабатда бўлмоқда. Бразилия терма жамоаси либосини кийганингда, бундай қилиш ярамайди", - деб фикр билдирди Роналдо.