Хитойнинг интернет-савдо гиганти Alibaba раҳбари Жек Ма Петербург халқаро иқтисодий форумида Яндекс сервисининг асосчиси Аркадий Волож билан учрашди. Икки бизнесмен келажакдаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишди.
“Биз бир-биримизни кўпдан бери биламиз. Келажакда биргаликда лойиҳалар юритишимиз мумкин”, – деди Ма ТАСС агентлигига берган интервьюсида.
Унинг айтишича, Яндекс ўтказадиган тадқиқотлар катта қизиқишга сабаб бўлмоқда.
Илгарироқ Жек Ма Россия бозорига кириш имкониятини қидираётганини айтганди. Alibaba 2016 йилдаёқ Россия компаниялари билан шартномалар имзолаши мумкин.