Мадриднинг “Реал” жамоаси мутасаддилари янги тайинланган бош мураббий Рафаэль Бенитесга озишни таклиф қилди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.
Айтилишича, клуб президенти Флорентино Перес таклиф қилинаётган футболчилар ва бошқа мутахассисларнинг имижи биринчи ўринли аҳамиятга эга. Жумладан, бош мураббий ҳам “соғлом” қиёфага эга бўлиши керак.
Бенитес “Наполи”га раҳбарлик қилганида ҳам унинг тўладан келгани танқид остига олинарди.