“Монако” клуби ва Франция терма жамоаси яримҳимоячиси Жоффре Кондогбиа Миланнинг “Интер” жамоасига ўтиш олдидан охирги расмиятчиликларни ўз якунига етказмоқда.
Футболчи 20 июнь куни “нерадзурри”лар раҳбарияти билан 2020 йилгача амал қиладиган 5 йиллик шартномани имзолади. Яқин орада жамоалар битимнинг охирги деталларини келишиб олишгандан кейин, футболчининг трансфери расман эълон қилинади.