Италиянинг “Парма” футбол клуби сайтида клуб банкрот деб эълон қилинди.

Яқин соатларда клуб вакиллари Кредитлар ва банкротлик бўйича қўмита билан учрашиб, ушбу ҳолат юзасидан зарур ҳужжатларни расмийлаштиради.

“Парма” кейинги мавсумни ҳаваскорлар серияси D да ўтказади.

“Парма” ўтган бутун мавсум давомида молиявий қийинчиликларни бошидан ўтказиб келди ва ҳаттоки чемпионатдан четлаштирилишига ҳам яқин турган эди. Бироқ шунга қарамай, клуб мавсумни якунлай олди. Клуб А сериясида охирги ўринни эгаллаб, бугунги кунгача В сериясида қатнашиш имкониятига эга эди, бироқ икки карра УЕФА Кубоги ғолибига харидор топилмади.