22 июнь куни 2015 йилги Америка Кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичи якунланди.

Гуруҳларда биринчи (Чили, Аргентина, Бразилия) ва иккинчи (Боливия, Колумбия, Уругвай) ҳамда икки энг яхши учинчи ўринлар (Перу, Парагвай) соҳиблари бўлган 8 терма жамоа ярим финал йўлланмаси учун курашади. 

Олдиндан белгилаб қўйилган график бўйича жуфтликлар қуйидагича кўриниш олди:

Чили – Уругвай

Боливия – Перу

Аргентина – Колумбия

Бразилия – Парагвай

Ўйинлар 24-27 июнь кунлари давомида ўтказилади.

Ярим финалда биринчи жуфтлик ғолиби иккинчи жуфтлик ғолиби билан, учинчи жуфтлик ғолиби эса тўртинчи жуфтлик ғолиби билан ўйнайди.