Мадриднинг “Реал” ҳимоячиси Серхио Рамос ушбу ёзда жамоани тарк этишга қарор қилди, деб таъкидламоқда AS портали.

Манба маълумотларига кўра, Испания терма жамоаси футболчиси клуб раҳбарияти томонидан унга билдирилаётган муносабатдан норози бўлмоқда. Шунингдек, Рамоснинг фикрича, унинг жамоадаги ўрни етарлича баҳоланмаётибди.

Хабар берилишича, Рамосга “Манчестер Юнайтед”, “Манчестер Сити” ва “ПСЖ” клублари томонидан қизиқиш билдирилмоқда.