Португалиялик яримҳимоячи Луиш Нани яқин орада Туркиянинг “Фенербахче” жамоаси ўйинчисига айланади. Бу ҳақда Hurriyet нашри хабар берди.

Томонлар трансфернинг барча жиҳатларини келишиб олишди. “Фенербахче” 28 ёшли футболчини 8,4 млн еврога сотиб оладиган бўлди.

Хабар қилинишича, Нани янги клубида йилига 3,4 млн евро маош олади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Нани ижара асосида Лиссабоннинг “Спортинг” жамоасида тўп сурди, бироқ португалияликлар ўз тарбияланувчисини сотиб олмайдиган бўлди.