"Интер" клуби "Монако" ярим ҳимоячиси Жоффре Кондогбиани сотиб олганини расман маълум қилди.

22 июнь куни 22 ёшли ярим ҳимоячи Италияга келади ва тиббий кўрикдан ўтади.

Бироз олдинроқ миланликлар Кондогбиа учун 40 миллион евро тўлаши ва қўшимча мукофотлар бериши айтилган эди.

Футболчи билан 2020 йилга қадар давом этадиган шартнома имзоланади ва у «Интер»да йилига 4,5 миллион евро маош олади.