"Ювентус" ҳимоячиларидан бири Леонардо Бонуччи "Реал" жамоасининг трансфер бозоридаги қизиқишлари доирасига тушган.

Мадридликлар жамоаси президенти Флорентино Перес 28 ёшли ушбу италиялик ҳимоячига Серхио Рамоснинг ўринбосари сифатида қарамоқда.

Бироз олдинроқ, ўзаро тушунмовчилик туфайли Рамос "Реал"ни тарк этиш ниятида экани хабар қилинганди.

El Mundo Deportivo нашрида ёзилишича, "Реал" Бонуччи учун 30 млн евро тўлаши мумкин.

Шунингдек, Перес бу ўринга муносиб номзод сифатида "Валенсия"нинг аргентиналик ҳимоячиси Николас Отамендини харид қилишни мўлжалламоқда.

Ўз навбатида "Манчестер Юнайтед" Серхио Рамос ва Отамендидан бирини ўз таркибига қўшиб олишни режалаштирган.

Маълумот учун, Бонуччи "Ювентус" билан 2019 йилгача тузилган шартномага эга ҳамда у Туринда йилига 3,5 млн евро маош олади.