2018 йили Россияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати учун тайёргарлик кўриш харажатлари 30 млрд рублга қисқартирилади. Бу ҳақда Россия ҳукумати Қарор чиқарди. Қарор ҳукумат порталида эълон қилинган.

Унда қайд этилишича, Жаҳон чемпионати — 2018 турнирини ўтказишга тайёргарлик кўриш дастури 660,6278 млрд рублдан 631,4599 млрд рублгача (335,159 млрд рубль —федерал бюджетдан) туширилди.

Маълумот ўрнида таъкидлаб ўтиш жоиз, жаҳон чемпионати баҳслари 2018 йининг 14 июнидан 15 июлига қадар Россиянинг 11та шаҳридаги 12та стадионда бўлиб ўтади.