Туркиянинг "Трабзонспор" клуби Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисовга қизиқиш билдирмоқда.

Виталий Денисов 2013 йилнинг январидан буён Москванинг "Локомотив" клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ҳимоячининг "темирйўлчилар" билан шартномаси 2015 йилнинг декабрь ойида якунига етиши кўзда тутилган. "Трабзонспор" клуби вазиятдан фойдаланиб, Виталий Денисовни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йил охирида, қишки трансфер мавсуми олдидан Испаниянинг "Вильярреал" клуби Виталий Денисов учун 5 миллион евро таклиф қилгани хабар қилинган эди. Аммо "Локомотив" клуби спорт директори Кирилл Котов Виталий Денисов сотилмаслигини билдирган.