"Реал" жамоаси дарвозабони Икер Касильяс ёзги трансферлар вақтида Мадридни тарк этиши ойдинлашмоқда.

Унинг ўрнига "МЮ" дарвозабони Давид Де Хеа сотиб олиниши ҳақидаги хабарлар билан бир вақтда Икер Касильяснинг агенти Карло Куртопиа "Арсенал", "Тоттенҳэм", "ПСЖ", "Интер" ва "Рома" жамоалари билан музокаралар олиб бормоқда.

Маълумот учун, ушбу 34 ёшли дарвозабоннинг "Реал" билан яна 2 йил давом этиши керак бўлган шартномаси бор.