Жанубий Америка футбол конфедерацияси КОНМЕБОЛ ФИФАдаги коррупцион можаро туфайли Америка кубоги учун мукофот пулларини тўлай олмайдиган бўлди.

Уругвайнинг El Pais газетасига иқтибос келтирган ҳолда AS нинг хабар беришича, мусобақанинг бош ҳамкори Datisa компаниясининг фаолияти АҚШ Федерал қидирувлар бюроси томонидан тафтиш қилинмоқда, унинг ҳисоб рақамлари ҳибсга олинган.

Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 10 млн долларни, жумладан чемпион учун 4 млн, финал иштирокчисига 3 млн, 3-ўринни эгаллаган жамоага 2 млн ва 4-ўринни эгаллаган жамоага 1 млн доллар мукофот пулини ташкил қилади.