22 июнь куни Италия футболи тарихида ёрқин из қолдирган, 2 марта УЕФА Кубогини қўлга киритган ва ички чемпионатдаги энг совриндор жамоалардан бири саналган "Парма" жамоаси молиявий инқироз туфайли банкрот бўлган жамоа сифатида ҳаваскор лигага тушириб юборилди. Жамоани сотиб олиш ва унинг қарзини тўлашга ҳеч ким рози бўлмади.

Бу суратда "Парма"нинг энг кучли давридаги таркиби акс этган. Унда 1998-1999 йиллар мавсумида Москвада ўтказилган УЕФА Кубоги финалида "Марсель"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этган футболчилар тасвирланган.

Юқорида: Роберто Сенсини, Лилиан Тюрам, Паоло Ваноли, Ален Богоссян, Хуан Себастьян Верон, Дино Баджо, Жанлуиджи Буффон;

Қуйида: Энрико Кьеза, Фабио Каннаваро, Эрнан Креспо, Диего Фузер.