"Барселона" президентлиги учун сайловда иштирок этадиган номзодлардан бири Жоан Лапорта "Ювентус"нинг франциялик яримҳимоячиси Поль Погбанинг агенти Мино Райола билан музокаралар ўтказган.

Sky Sport Italia нашрининг маълум қилишича, Лапорта "Барселона" президентлигига сайланадиган бўлса, ФИФА томонидан жамоага янги футболчиларни сотиб олиб, қайдномадан ўтказиш бўйича қўйилган тақиқ якунига етиши биланоқ, яъни 2016 йилнинг январида Поль Погбани Каталонияга олиб келади.

Бироз олдинроқ, жамоа президентлиги учун сайловларда иштирок этувчи номзодлардан яна бири Агусти Бенедито ҳам Погба ва "Ювентус" раҳбарияти билан гаплашгани, 22 ёшли бу футболчи йилига 12 млн евролик маош олишини хоҳлаётгани, туринликлар эса футболчининг трансферидан 80 млн евро ишлаш ниятидалиги ҳақида билдирганди.

Шунингдек, Погба Евро-2016 турниридан кейингина "Барселона" сафига келиб қўшилиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинганди.