Хорватиялик 29 ёшли ҳужумчи Марио Манжукич ўзининг "Ювентус" жамоасига ўтиши муносабати билан жамоа сайти учун интервью берди.

"Мен болалигимдан "Ювентус" мухлисиман. Ўз вақтида илк ўйнаган жамоам "Марония"нинг ҳам либослари "Ювентус"ники каби йўл-йўл чизиқли эди. Мен бу жамоага келганимдан жуда хурсандман.

Мен "Ювентус" беҳисоб мухлисларга эга буюк жамоа эканлигини ўз кўзларим билан кўриб турибман. Бу ерда ажойиб муҳит ҳосил бўлган. Бу жамоа учун қўлимдан келганича ўйнайман. Массимиллиано Аллегридек ажойиб мураббий билан бирга ишлашимиздан жуда хурсандман", дейди Манжукич.

Маълумот учун, бироз олдинроқ, ушбу футболчи "Атлетико"дан 18 млн евро эвазига Туринга келди. У бу жамоада йилига 3,5 млн евро маош олади ва унинг шартномаси 4 йил муддатга тузилган.