23 июнь куни Ўзбекистон Футбол федерацияси миллий терма жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимовнинг истеъфосини қабул қилди. Бу ҳақда федерациянинг твиттердаги расмий аккаунтида хабар қилинди.

Бу қарор айни вақтда ЎФФ мажлислар залида давом этаётган мураббийлар кенгаши йиғилишида қабул қилинган.

Қайд этиш жоиз, бу воқеа миллий терма жамоа 2018 йилги жаҳон чемпионати учун саралаш ўйинларининг учинчи босқичидаги КХДРга қарши 2:4 ҳисобидаги мағлубиятли ўйиндан кейин юз берди.

Унинг ўрнига терма жамоани ким бошқаришда давом этишига аниқлик киритилмаган.

Эслатиб ўтамиз, 22 июнь куни "Спорт" канали орқали эфирга узатилаётган "Футбол шарҳи" кўрсатувида Ўзбекистон футбол федерациясидан миллий терма жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимовнинг истеъфога чиқарилиши сўралганди.