Россия спорт вазири Виталий Мутко Санкт-Петербургга ташрифи чоғида терма жамоа бош мураббийи Фабио Капелло билан шартномани бекор қилиш шартларини муҳокама қилиш учун Россия президенти Владимир Путин билан учрашган. Бу ҳақда РБК нашри хабар тарқатди.

Манбанинг ёзишича, Мутко Петербург халқаро иқтисодиёт форумига айнан Капелло билан муносабат тартибга солиш бўйича режани тасдиқлаш учун ташриф буюрган.

РФИ васийлик кенгаши аъзоларининг бири томонидан айтилишича, мураббий билан шартнома муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда у бир йиллик ойлик маошидан ортиқ товон пули ундиришга ҳаққи йўқ. Бу борада Россия спорт судида устунликка эга бўлиши мумкин.