"Челси" жамоаси дарвозабони Петр Чех "Арсенал" билан шартнома имзолагани ҳақидаги маълумотларни инкор қилди

33 ёшли дарвозабон ўз манфаатларини ҳимоя қиладиган Sports PR Company компанияси хабарини ретвит қилди ва шу йўл билан "Арсенал"га ўтаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди. 

"Трансфер амалга ошганича йўқ. Аниқ ахборот пайдо бўлиши билан Петр Чех буни тасдиқлайди", - дейилади хабарда.

Аввалроқ "Арсенал» 11 миллион фунт эвазига Петр Чехни "Челси"дан сотиб олаётгани, дарвозабон "канонирлар" сафида ҳафтасига 100 минг фунт маош олиши ҳақида хабар берилган эди.