Москванинг ЦСКА баскетбол клуби ўйинчиси Андрей Кириленко ўз фаолиятини тугатишини эълон қилди. Баскетболчи Россия баскетбол федерациясига раҳбарлик қилиши ҳақида аниқ қарорга келмаганини қўшимча қилиб ўтди.
Аввалроқ Кириленко Россия баскетбол федерацияси президенти лавозимига даъвогарлик қилаётгани маълум қилинганди.

“Россия баскетбол федерациясига бошчилик қилишим қанчалик ҳақиқатга мос? Аниқ айта олмайман. Ўйинчи сифатида фаолиятимни тугатяпман. Йўқ, бу менинг якуний қарорим деб айта олмайман. Бугунги кунда фаолиятимни якунладим. Шунча ўйнаганим етар.

Мен узоқ вақт, муваффақиятли тарзда баскетбол ўйнадим ва бошқа кўринишга ўтиш вақти келди”, деб айтмоқда Кириленко.

Маълумот учун, Андрей Кириленко Санкт-Петербурнинг “Спартак”, Москванинг ЦСКА, АҚШ Миллий баскетбол уюшмасининг “Юта Жаз”, “Миннесота Тимбервулвз”, “Бруклин нетс” каби клубларида ўйнаган.