Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Буюк Британиянинг Ноттингем шаҳрида давом этаётган теннис турниридаги иштирокини муваффақиятли давом эттиряпти. У илк даврада испаниялик Николас Альмагрони 6:4, 6:1 ҳисобида таслим этганди.

23 июнь куни якунига етган иккинчи давра баҳсида Истомин Хуан Монакони ортиқча қийинчиликсиз 6:1, 6:2 ҳисобида мағлуб этди. Эътиборлиси, аргентиналик теннисчи дунё рейтингида 35-поғонадан жой олган бўлиб, иштирокини тўғридан-тўғри иккинчи даврадан бошлаган эди.

Таққослаш учун, Истомин ATP рейтингида 83-ўринни эгаллаб турибди. Энди у навбатдаги босқич учрашувида Сергей Стаховский билан тўқнаш келади. Украиналик ракетка устаси иккинчи даврада Стив Жонсонни 6:4, 6:3 ҳисобида енгди.

Эслатиб ўтамиз, турнирнинг мукофот жамғармаси 644,065 еродан иборат. Ғолиб 79,345 евро мукофот пули ҳамда 250 рейтинг очкосига эга бўлади.