"Хоффенхайм" жамоасининг бразилиялик яримҳимоячиси Роберто Фирмино кейинги мавсумда фаолиятини "Ливерпуль"да давом эттиришга яқин турибди.

Sky Sports нашри маълумотига кўра, мерсисайдликлар германияликлар билан бу 23 ёшли футболчининг трансфери борасида келишувга эришган.

Хабарларга кўра, "Ливерпуль" бу футболчи учун 25 млн евро таклиф қилган ва у билан 5 йиллик шартнома имзолашни режалаштирган.

Маълумот учун, Фирмино ўтган мавсумда Германия бундеслигасида 7 гол урди ва 10та голли узатмага муаллифлик қилди.