Ўзбекистон миллий терма жамоасига янги бош мураббий этиб Самвел Бабаян тайинлангач, у ўзи учун мураббийлар штабини шакллантиришга киришди.

Маълумотларга кўра, терма жамоа мураббийлар штабидан Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси эндиликдаги собиқ бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ва «Пахтакор» клуби ёшлар жамоаси мураббийи Дилшод Нуралиев жой эгаллашади.

Бабаян ҳозирча янги мураббийлар штаби тўлиқ шакллантирилмаганини, ягона ёрдамчиси сифатида Равшан Ҳайдаров тасдиқдан ўтгани таъкидлаган.

Унинг айтишича, яқин кунларда терма жамоа раҳбариятининг таркиби оммага эълон қилинади.