“Реал Мадрид” жамоа ҳимоячиси Серхио Рамос билан янги шартнома борасида келишувлар олиб бормоқда.

Клуб ўйинчига йилига 7,5 млн евро маошли шартнома таклиф қилмоқда. Бироқ 29 ёшли ўйинчи йилига 10 млн евролик маош олишни хоҳламоқда.

Маълумот учун, Серхио Рамоснинг “мадридликлар” билан амалдаги шартномаси 2017 йилга қадар белгиланган.