“Реал”нинг энг катта маош олувчи футболчиси Криштиану Роналду ҳисобланиб, ҳужумчи барча солиқлар тўлангандан кейин қўлига соф ҳолда йилига 17 млн евро маош олмоқда, деб хабар бермоқда El Mundo Deportivo нашри.

Бу борада 2-ўринни йилига 11 млн евро оладиган клубнинг уэльслик яримҳимоячиси Гарет Бэйл эгалламоқда. Ҳимоячи Серхио Рамос 5,5 млн евро, дарвозабон Икер Касильяс эса 7,5 млн евро олади.