Россия футбол иттифоқи ижроия қўмитаси италиялик мутахассис Фабио Капелло Россия терма жамоасига мураббийлик қилишда давом этишини ёқлаб чиқди. Бу, ТАСС агентлигининг хабар беришича, қўмитанинг бугун бўлиб ўтаётган йиғилишида маълум қилинган.
Ташкилот раҳбарлигини вақтинчалик 88 ёшли Никита Симонян эгаллаб турибди. Йиғилишдан сўнг ўтказиладиган матбуот анжуманида Симонян Капеллонинг келажаги ҳақидаги охирги қарорни эълон қилиши кутилмоқда.
Капелло Россия терма жамоасига 2012 йилнинг июлидан буён мураббийлик қилмоқда. 2014 йил январида у шартномани яна 4 йилга узайтирди. Мураббийнинг маоши йилига 7 еврони ташкил қилади.
Охирги йил давомида терма расмий учрашувларда фақат битта ғалаба қозонди. Шунга қарамай, Капелло билан шартнома муддатидан илгари тўхтатилса, футбол иттифоқи мутахассисга 20 млн евро миқдорида товон пули тўлашига тўғри келади.