"Челси"нинг нигериялик яримҳимоячиси Жон Оби Микел билан шартнома бекор қилинди ва у жамоани тарк этди.

Лондонликлар кейинги мавсумлар учун унинг хизматларидан фойдаланмасликларини маълум қилишган.

Ўз навбатида унинг кетиши эвазига тежаладиган маблағ ҳисобидан "Челси" Рамиресга янги шартнома таклиф қилган.

Хабар қилинишича, Оби Микелга БААнинг ўтган мавсумдаги чемпиони "Аль-Айн" жамоасидан қизиқиш мавжуд.

Маълумот учун, бу 28 ёшли футболчининг шартномаси 2017 йилнинг ёзига қадар тузилганди.