Футбол бўйича Финляндия терма жамоаси учун янги бош мураббий интернетга эълон бериш орқали қидирилмоқда.

Бу эълон Финляндия футбол уюшмасининг расмий сайтига жойлаштирилган.

Номзодлар 3 августгача мурожаат қилишлари мумкин.

Қайд этилишича, номзод УЕФАдан мураббийлик Про лицензиясини олган бўлиши, футболда ўзининг замонавий ғояларига эга бўлиши ҳамда ўз олдига катта мақсад қўя олиши керак.

Шунингдек, Финляндия терма жамоасини бошқариш истагида бўлган мутахассислар жаҳон ва фин футболини яхши тушуниши ҳамда маълум тажрибага эгалиги талаб этилади.

Маълум қилинишича, уюшма янги бош мураббийга 2 ёки 4 йиллик шартнома таклиф этади. Ишга олинган мутахассис куз фаслидан терма жамоани Евро-2016 саралаши ўйинларида бошқаришни бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, терманинг собиқ бош мураббийи Миксу Паателайнен 14 июнь куни истеъфога чиқарилганди.

Финляндия Евро-2016 саралашини ўта муваффақиятсиз ўтказмоқда. Жамоа "F" гуруҳида 6 турдан кейин 1 ғалаба, 1 дуранг ва 4 мағлубият қайд этган ҳолда 4 очко билан 5 ўринда жойлашган.