"Барселона" жамоасининг собиқ президентларидан бири ҳамда навбатдаги президентлик сайловларида ўз номзоди билан қатнашадиган Жоан Лапорта сайлов олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

У Marca нашрига берган интервьюсида ўзининг сайловларда ғалаба қозониши эвазига жамоа ғалабали йўлини давом эттиришига кафолат берган.

Лапортанинг айтишича, "Ювентус"нинг франциялик яримҳимоячиси Поль Погбанинг каталонияликлар клубига олиб келиниши эвазига муваффақиятлар эҳтимоли янада ортади.

"Погба "Барселона" учун энг муносиб вариант. Ҳамма у Каталонияда ўзини яхши томондан кўрсата олиши мумкинлигини айтмоқда. Унинг ўзи ҳам "Барселона"га келишни истайди. Агар мен сайловда ғалаба қозонадиган бўлсам, "Барселона" билан навбатдаги совринларни қўлга киритишга ваъда бераман", дейди Лапорта.

Маълумот учун, "Барселона" раҳбарлиги учун сайлов шу йилнинг 18 июль кунида ўтказилади.